“Катта еттилик” давлатлари Украина масаласида музокара ўтказади 

Олам

image

“Катта еттилик” (G7) давлатлари Ташқи ишлар вазирлари жорий йилнинг 7 апрель куни Брюсселда музокаралар ўтказади. Бу ҳақда Япония Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилди.  

Қайд этилишича, 7 апрель куни “Катта еттилик” мамлакатлари Ташқи ишлар вазирлари Брюсселда дастлаб алоҳида музокаралар ўтказади, бу эса ўша кунга мўлжалланган НАТОга аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирларининг йиғилишидан олдин бўлиб ўтади. 

Асосий масалалар Украинадаги вазият ҳамда НАТО ва Япония ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўлади. 

Ҳар икки учрашувда Япония Ташқи ишлар вазири Ёсимаса Хаяси иштирок этади. Таъкидланишича, Япония вазири биринчи марта альянснинг махсус таклифига биноан НАТО мамлакатлари ташқи ишлар идоралари раҳбарларининг йиғилишида иштирок этади. 

“Япония ва НАТО давлатлари ўртасидаги ҳамкорликни нафақат Украинадаги вазият нуқтаи назаридан, балки эркин ва очиқ Ҳинд-Тинч океани минтақаси концепциясини амалга оширишга қаратилган ҳамкорлик бўйича ҳам кучайтириш режалаштирилган”, дейилади Япония Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия-Украина уруши Украинага босқин

Баҳолаганлар

214

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг