Каспийнинг тагида бор нарса Оролнинг тагида ҳам бор – Мирзиёев
Жамият
−
01 Февраль 2020
14968Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев кеча, 1 февраль куни Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасида олимлар, ёш тадқиқотчилар, ишлаб чиқариш вакиллари ва илмий-тадқиқот муассасалари раҳбарлари билан ўтган учрашувда улар олдига бир қатор талабларни қўйди.
Давлат раҳбарлари олимларнинг фаолияти, илмий изланишлари, тадқиқотлари ва ихтироларисиз ҳеч бир соҳада ўзгариш бўлмаслигини таъкидлади.
“Сизларсиз бирорта соҳада ривожланиш йўқ. Бир-биримизга ҳурматимиз баланд бўлиши учун халққа муносиб хизмат қиладиган вақт келди. Тўғри, камчилик кўп, лекин биз оғир пайтда яшаяпмиз. Энди тетапоядек, ҳамма соҳа бўйича оёққа туряпмиз”.
Давлат раҳбари сўзида давом этиб, охирги йилларда геология соҳасида янгилик қилинмаганини қайд этди. У бу ҳақда гапираркан, Озарбайжон Каспий денгизи остидан нефт топганидек, ўзбекистонлик олимлар ҳам изланса, Оролнинг тагидан нефть топишига ишонишини айтди.
“Мана, геология соҳаси бўйича охирги 20 йилда ким илмий натижалари билан буюк Абдуллаевларга тенг бўлиб, натижа қилди? Борми? Минг афсус. Бир нарсани ҳамма геологлар билсин: Каспийнинг тагида бор нарса Оролнинг тагида ҳам бор. Мен бунга ишонаман. Лекин шу вақтгача биров бу билан шуғулланмади. Бор унинг тагида. Миллат учун етади. Геологиясиз саноатни ривожлантириш доктор УЗИсиз операция қилиши билан тенг. Бу оддий тилда тушунтирганда...”, дейди Президент.