Kaspersky “антихакер” смартфонлар ишлаб чиқаришни бошлайди
Технология
−
07 Декабрь 2020
4278Хакерлар ҳужумига қарши операцион тизимга эга Kaspersky смартфонлари 2021 йилда ишлаб чиқарилади. Бу ҳақда “Касперский лабораторияси” раҳбари Евгений Касперский маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, компания аллақачон янги операцион тизимни Хитойнинг смартфон ишлаб чиқарувчи компанияси билан ўрнатишга келишиб олган. “Ҳозирча унинг номини айта олмайман, аммо бу Хитой компанияси. Маҳсулот кейинги йил охирида пайдо бўлади”, деди у.
“Аслида, ушбу қурилма универсал бўлиши мумкин. Бозор бизни қаерга “етакласа”, у ўша ерда ишлайверади. Бизда Россияга ҳам, чет элларга Европа, Осиё, МДҲ давлатларига ҳам кириш имконияти мавжуд. Ушбу операцион тизим телефонлар ва планшетлар учун кейинги йил тайёр бўлади”, деди у.
Шу билан бирга, компания Google ва Apple компаниялари билан ишлашни режалаштирмаяпти.
“Бизнинг асосий вазифамиз ҳам давлат хизматчилари, ҳам тадбиркорларнинг махфий маълумотларини қайта ишлаш ва хакерлар ҳужумига деярли имкон қолдирмайдиган хавфсиз телефон яратишдир”, деди Касперский.
Унинг таъкидлашича, компания ҳозирдабитта операцион тизимга эга алоҳида телефон ишлаб чиқишни мақсад қилган.
“Кўпчилик одамлар иккиталаб телефонни ўзлари билан олиб юришади. Телефон ёки смартфонлар ўйинлар ва кўнгил очиш учун эмас, балки муҳим маълумотлар алмашиш учун ҳам катта роль ўйнайди”, дея қўшимча қилди у.