Бозорлардаги нарх-наво эълон қилинди

Жамият

image

Ўзбекистондаги марказий деҳқон бозорларида мол гўшти 45 000 – 68 000 сўм, қўй гўшти 54 000 – 80 000 сўм. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси ҳудудлардаги марказий деҳқон бозорларида ўтказган кузатув натижалари бўйича маълум қилди.

Унга кўра, алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал-максимал нархлари эълон қилинган.

Жорий йил 16 февраль ҳолатига кўра, озиқ-овқат маҳсулотларининг нархлари қуйидагича:

•  Суякли мол гўшти (1 кг) — 45 000 – 68 000 сўм;

•  Қўй гўшти (1 кг) — 54 000 – 80 000 сўм;

•  Картошка (1 кг) — 3 500 – 7 000 сўм;

•  Пиёз (1 кг) — 1 500 – 4 500 сўм;

•  Сабзи (1 кг) — 1 000 – 5 000 сўм;

•  Тухум (10 дона) — 6 000 – 14 000 сўм;

•  Гуруч (1 кг) — 5 000 – 17 500 сўм;

•  Ўсимлик ёғи (1 л) — 13 600 – 24 000 сўм;

•  Шакар (1 кг) — 7 900 – 10 500 сўм.

Статқўм нархлар кузатув амалга оширилаётган вақтда қайд этилади. Маълумотларни тўплаш вақти, санаси ҳамда жойи ўзгаришига қараб, нархлар ўзгариши мумкинлигини эслатиб ўтган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

287

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг