Картошка, шакар, ёғ... Бозорларда нарх-наво қандай?

Жамият

image

Ўзбекистондаги марказий деҳқон бозорларида картошка 3 000 – 7 000 сўмдан, ўсимлик ёғи эса 14 000 – 24 000 сўмдан сотилмоқда. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси ҳудудлардаги марказий деҳқон бозорларида ўтказган кузатув натижалари бўйича маълум қилди.

Унга кўра, алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал-максимал нархларини эълон қилган.

2021 йил 10 ноябрь ҳолатига кўра, озиқ-овқат маҳсулотларининг нархлари қуйидагича:

•  суякли мол гўшти (1 кг) — 45 000 – 68 000 сўм;
•  қўй гўшти (1 кг) — 52 000 – 80 000 сўм;
•  картошка (1 кг) — 3000 – 7000 сўм;
•  пиёз (1 кг) — 1200 – 4000 сўм;
•  сабзи (1 кг) — 1000 – 5500 сўм;
•  тухум (10 дона) — 7000 – 15 000 сўм;
•  гуруч (1 кг) — 5000 – 17 500 сўм;
•  ўсимлик ёғи (1 л) — 14 000 – 24 000 сўм;
•  шакар (1 кг) — 7500 – 10 000 сўм.

Хабарга кўра, нархлар кузатув амалга оширилаётган вақтда қайд этилади. Маълумотларни тўплаш вақти, санаси ҳамда жойи ўзгаришига қараб, нархлар ўзгариши мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

280

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг