Карпин А Серияда ишлаши мумкин эди – Шомуродов
Спорт
−
17 Ноябрь 2022
3975Италиянинг "Рома" клуби ва Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов Россия билан бўлажак ўйин ва руслар термаси бош мураббийи Валерий Карпин ҳақида фикр билдирди.
“Россия билан ўйин олдидан ҳеч нарса дея олмайман, чунки биз улар билан аввал ўйнамаганмиз. Қизиқарли ўйин бўлишини кутяпман", дейди Шомуродов.
"Рома" аъзоси шунингдек, Россия терма жамоаси бош мураббийи Валерий Карпин билан боғлиқ хотиралари билан ҳам ўртоқлашди.
"Европада ўйнай бошлаганимда унинг кўп маслаҳатлари муҳитга кўникишимга ёрдам берди. Унинг тавсиялари орқали мен Европага тезроқ мослашдим. Карпин А Серияда ишлаши мумкин эди", дейди футболчи.
Эслатиб ўтамиз, Шомуродов 2017 йилдан 2020 йилгача Валерий Карпин мураббийлидаги "Ростов"да тўп сурган, шундан сўнг Италиянинг "Женоа" клубига ўтганди. Ҳозирда футболчи Римнинг "Рома”сида тўп тепмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги ўртоқлик ўйини 20 ноябрь куни бўлиб ўтади.