Карлсенни сакратган Абдусатторов 175 минг долларлик турнирдан қанча ишлаб олди? (видео)
Спорт
−
13 Май
21775Польша пойтахти Варшава шаҳри мезбонлик қилган шахмат бўйича “Superbet Poland Rapid & Blitz” турнири ниҳоясига етди.
Турнирнинг блиц баҳсларида амалдаги жаҳон тождори норвегиялик Магнус Карлсенни мағлубиятга учратган ўзбекистонлик Нодирбек Абдусатторов мусобақада 8 очко жамғариб, бу йўналишда ҳиндистонлик Аржун Эригайси билан 6-7 ўринни қўлга киритди.
10 нафар гроссмейстер иштирок этган мусобақанинг рапид баҳсларида 1-ўрин хитойлик Вэй Ига насиб этди. У баҳслар давомида 13 очко ишлашга муваффақ бўлди. Блиц баҳсларининг 3-турида Нодирбек Абдусатторовга имкониятни бой берган Магнус Карлсен эса рапидда 2-ўринни эгаллади.
Блиц ўйинларида эса Карлсен чемпионликни қўлга киритди. Бу йўналишда Нодирбек 9,5 очко билан 5-ўринни банд этди.
Умумий натижаларга кўра, Карлсен биринчи, Вэй И иккинчи, Абдусатторов эса 6-ўринни эгаллади. Гарчи турнида ўзбекистонлик гроссмейстер совринли ўринларни эгаллай олмаган бўлса ҳам, 11 минг доллар пул мукофотини қўлга киритди.
Шунингдек, Нодирбек блиц баҳсларининг 3-турида Карлсенни мағлубиятга учратиб, уни ўзига хос реакция қилишга мажбур қилгани билан ҳам турнир кузатувчиларининг ёдида қолди.