Каримов даврининг 17 йиллик маҳбуси ёзган китоб нашрдан чиқди

Жамият 26889
image
-

Тошкентда Мамадали Маҳмудов (тахаллуси Эврил Турон) нинг бирданига икки китоби – “Ўлмас қоялар” ва “Ойнур” романларини чоп этилди. Асарлар “Академнашр” ва “Firdavs – shoh” нашриётлари томонидан нашр этилган.

Китобнинг биринчи қисми 1981 йилда “Шарқ юлдузи” журналида чоп этилганида таъқиб қилинган. Адиб Москвадан келган КГБ ходими томонидан сўроқ қилингани, лекин Ўзбекистоннинг ўша пайтдаги раҳбари Шароф Рашидов уни қамоқдан асраб қолгани ҳақида ёзган эди. Роман 1991 йилга келибгина китоб шаклида дунёга келди.

Лекин 2018 йилда Ёзувчилар уюшмаси аъзолигига қабул қилингунга қадар адибнинг барча асарлари қатори “Ўлмас қоялар” ҳам норасмий тақиқда қолган.

Китоб француз ва инглиз тилларига таржима қилиниб, 2008 йилда Францияда, 2015 йилда Британияда чоп этилган.

Мамадали Маҳмудов умрининг 17 йилини қамоқда ўтказган. Ёзувчи 2017 йилнинг апрель ойида озодликка чиқарилган. 2018 йилнинг ноябрь ойида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолигига қайта тикланганди. У Чўлпон ва халқаро Хилман мукофотлари лауреати бўлган.

Эврил Турон тахаллуси билан ижод қилган ёзувчи 2020 йилда 79 ёшида вафот этди. 

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 1566
Рейтинг: 3
Теглар
t
×