Каримов даврида энг узоқ ҳибсда ўтирган ёзувчи вафот этди

Жамият

image

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ва “Ижод” жамоат фонди жамоаси Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, ёзувчи Эврил Турон – Мамадали Маҳмудов вафот этди. Бу ҳақда Ёзувчилар уюшмаси хабар берди. 

У Жиззах вилояти, Фориш туманида туғилган.

80 ёшни қаршилаган Эврил Турон – Мамадали Маҳмудовнинг вафоти сабаблари маълум эмас. 

Мамадали Маҳмудов умрининг 17 йилини қамоқда ўтказган. Ёзувчи 2017 йилнинг апрель ойида озодликка чиқарилган. 2018 йилнинг ноябрь ойида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолигига қайта тикланганди. 

Мамадали Маҳмудовнинг асарлари Россия, Украина, Туркия, Германия, АҚШ, Франция, Англия ва бошқа мамлакатларда чоп этилган ва нашр қилинмоқда. Мамадали Маҳмудов Чўлпон ва халқаро Хилман мукофотлари лауреати бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

Мамадали Маҳмудов Эврил Турон

Баҳолаганлар

1358

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг