Карантинда эркаклар хотинидан жазманларини сир тутишга қийналяпти – америкалик юристлар
Олам
−
14 Апрель 2020
48532Коронавирус пандемияси бутун дунёда ажралишлар сонининг кўпайишига олиб келиши мумкин. Бу ҳақда америкалик юристлар тахмин қилишмоқда.
Уйдаги карантин пайтида хиёнатни яшириш қийинлашгани сабабли, оилалар бузилади. Адвокат Трейси Коэтснинг сўзларига кўра, мижозлар унга яширинча телефон орқали гаплашадиган ёки кимдир билан шубҳали хабарлар алмашадиган турмуш ўртоқлари ҳақида гапириб беришди. Ушбу ҳодисага дуч келган аёллар эса карантиндан сўнг ажрашишни кўзлаб туришибди.
Адвокат Хитер Хостеттернинг айтишича, унга эрини хиёнат қилганликда гумон қилган аёл мурожаат қилган. Аёлга кўра, карантин пайтида турмуш ўртоғи телефонини яшира бошлаган ва узоқ вақт велосипед билан сайрга кетишни одат қилган. Аёлнинг тахмин қилишича, эри бу вақтда сайрга эмас аслида жазманининг ёнига боради.
Адвокат Сэнди Эйннинг таъкидлашича, унга эркаклар ҳам мурожаат қилган. Улар хотинларининг терговчига ўхшаб қолганидан норози.
"Эркаклар хотинлардан янада норози, чунки жуфтлари уларга хоҳлаган нарсаларини қилишларига ҳалақит беришмоқда", дейди Сэнди.
Эслатиб ўтамиз, Ухандаги ФҲДЁ бўлимларига рекорд даражада турмуш қуриш учун аризалар келиб тушгани ҳақида хабар берган эдик. Ушбу кўрсатгичнинг акси эса Хитойнинг Сиан вилоятида қайд этилган. Сиандаги ФҲДЁ бўлимлари ажрашиш учун берилган аризалар билан тўлган.