Карантин зонасида қолаётган аёл фарзандли бўлди!
Жамият
−
13 Апрель 2020
6950Бугун, 13 апрель куни Чирчиқ шаҳридаги махсус карантин зонасида бўлиб турган аёл фарзандли бўлди. Бу ҳақда Чирчиқ шаҳар ҳокимлигининг ахборот хизмати хабар берди.
Таъкидланишича, 2002 йилда туғилган Дўстёрова Севара 27 март куни Қозоғистон Республикасидан автобус орқали оила аъзолари билан келганлиги сабабли карантинга олинган. Бугун, 13 апрель куни эса ўғил фарзандли бўлган.
"Аёл ҳомиладорлиги туфайли 12 апрель куни соат 22:00 лар атрофида Тез ёрдам машинасида Тошкент вилояти Перинатал марказига жойлаштирилган. Эртасига соат 10:00 лар атрофида ўғил фарзандни дунёга келтирган" дейилади хабарда.
Маълум қилинишича, ҳозирда она ва боланинг соғлиғи яхши, вазият малакали шифокорлар назоратида. Шу муносабат билан, QALAMPIR.UZ нашри она ва янги чақалоққа узоқ умр, сиҳат-саломатлик тилайди.