Карантин вақтида ҚҚС тўлаётган тадбиркорлар учун қандай енгилликлар бор?

Жамият 2482
image

Бугун, АОКА штабида брифинг бўлиб ўтди. Давлат божхона қўмитаси бошқарма бошлиғи Фарҳод Олимжонов иштирок этди. Фуқаролар томонидан божхона тизими бўйича турли саволлар йўлланди.

Ана шундай саволлардан бирида карантин кунларида четдан келтирилаётган товарлар учун ҚҚСни тўлашда тадбиркорлар учун енгилликлар бор-йўқлиги ҳақида сўралган

“Божхона кодексининг 329-моддасида божхона органининг қарорига асосан тўловчига божхона тўловларини кечиктириб ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти божхона декларацияси қабул қилинган кундан эътиборан олтмиш календарь кундан ошмаган муддатга берилиши мумкинлиги кўрсатилган”, деди саволга жавоб қайтарар экан Фарҳод Олимжонов.

Таъкидланишича, "Солиқ ва божхона имтиёзлари берилишини янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" Президент Фармонига асосан қўшилган қиймат солиғидан имтиёз ўрнига 120 кунгача бўлган муддатга солиқни тўлашни кечиктириш механизмларидан фойдаланиш белгиланган.

Сарвар Анвар ўғли
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 63
Рейтинг: 3
Теглар
t
×