Карантин вақтида автомобили бор фуқароларга таксичилик қилиш учун лицензия бериладими?

Жамият

image

Ўзбекистонга коронавирус инфекцияси кириб келгани сабабли мамлакатда карантин эълон қилиниб, қатор чекловлар ўрнатилди. Хусусан, Тошкентда жорий йилнинг 22 мартидан барча турдаги жамоат транспортининг ҳаракати тўхтатилди.

Жамоат транспортининг тўхтатилиши аҳоли орасида қатор саволлар туғилди. Шундай саволлардан бири жамоат транспорти ва маршрутлар тўхтатилиши оқибатида давлат ташкилотлари ходимлари учун юзага келадиган қўшимча ноқулайликларга карши қандай чора кўрилиши ҳақида бўлди.

Ўзбекистон Транспорт вазирининг матбуот котиби Наврўз Ашурматов ушбу саволларга жавоб берди.

“Жамоат транспорти вақтинча тўхтатилган муносабати билан давлат ташкилотлари ходимлари учун махсус навбатчи автобуслар ташкил қилинди”, деди Ашурматов.

Кўпчиликни қизиқтирган “транспорт муаммосини зудлик билан бартараф этиш учун шахсий автомобили бор фуқароларга вақтинчалик лицензия бериш масаласи кўриб чиқилганми”, деган саволга ҳам жавоб берилди.

“Ҳар бир фуқаро қонуний такси фаолияти билан шуғулланишни истаса, йўналишсиз такси фирмаларига мурожаат этиб 4-5 соат мобайнида ўз хизматини қонунийлаштириб, лицензия олиши мумкин”, деди Ашурматов.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Айни вақтда ушбу вирусни юқтириб олганлар 46 нафарга етди.

Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг, #UydaHayotBor


Мақола муаллифи

Теглар

коронавирус

Баҳолаганлар

236

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг