Карантин чораларининг юмшатилиши давлат бюджетига қандай таъсир кўрсатди?

Жамият

image

Ўзбекистонда июль-август ойи иш ҳақи даражаси қандай ўзгаргани маълум қилинди. Бу ҳақда Молия вазирлиги Матбуот хизмати маълумот берди. 

Жорий йилнинг 9 ойи давомида давлат бюджети даромадлари 94,5 трлн. сўмни ташкил этди. Бу рақамлар ўтган йилига нисбатан 15,3 трлн. сўм миқдорида кўп. 9 ой давомида жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича тушумлар 11,0 трлн. сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,5 трлн. сўмга кўпайган.

“Карантин чораларининг юмшатилиши сабабли хусусий секторда иқтисодий фаолликнинг ошиши жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича тушум динамикасига ижобий таъсир кўрсатди. Чунончи, жорий йилнинг II чорагига нисбатан III чоракда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича тушуми 54 млрд. сўмга ошди”, дейилади хабарда.

Молия вазирлиги 2020 йил июль-август ойларида иш ҳақи даражасининг динамикаси қандай бўлганини қуйидагича маълум қилади.

2020 йил июль ойи:

-  иш ҳақи миқдори 1 млн. сўмгача бўлган солиқ тўловчилар сони 1 989 023 нафар;
-  1 млн. сўмдан 2 млн. сўмгача бўлган солиқ тўловчилар сони 1 015 554 нафар; 
-  2 млн. сўмдан 4 млн. сўмгача бўлган солиқ тўловчилар сони 669 834 нафар;
-  4 млн. сўмдан 5,5 млн. сўмгача бўлган солиқ тўловчилар сони 189 027 нафар;
-  5,5 млн.сўм ва ундан юқори бўлган солиқ тўловчилар сони 257 382 нафарга тенг бўлди.

2020 йил август ойи:

-  иш ҳақи миқдори 1 млн. сўмгача бўлган солиқ тўловчилар сони 1 772 027 нафар;
-  1 млн. сўмдан 2 млн. сўмгача бўлган солиқ тўловчилар сони 1 076 168 нафар;
-  2 млн. сўмдан 4 млн. сўмгача бўлган солиқ тўловчилар сони 849 757 нафар;
-  4 млн. сўмдан 5,5 млн. сўмгача бўлган солиқ тўловчилар сони 190 261 нафар;
-  5,5 млн.сўм ва ундан юқори бўлган солиқ тўловчилар сони 249 233 нафарни ташкил этди.

Динара Юсупова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Карантин

Баҳолаганлар

76

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг