Карантин ҳудудидан қочган 18 яшар йигитга нисбатан жиноий иш очилди
Жамият
−
09 Апрель 2020
9416Жорий йилнинг 7 апрель куни Қирғизистон Республикасидан Ўзбекистон Республикасига келган фуқаро Х.С. (2002 й.т.) Фарғона шаҳар, Мурувват кўчасида ташкил этилган карантин ҳудудига тиббий кўрикдан ўтиш учун ётқизилган. Бирок, у эпидемияга қарши кураш қоидаларини бузиб, карантин ҳудудидан номаълум томонга қочиб яширинган.
Бош прокуратура Матбуот хизматининг маълум қилишича, олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари натижасида, фуқаро Х.С. Фарғона шаҳар, Муборак кўчасида жойлашган уйда яширинганлиги аниқланиб, карантин ҳудудига қайтарилган.
Мазкур ҳолат юзасидан бугун, 9 апрель куни ЖКнинг 257-1-моддаси (Санитарияга оид қонун ҳужжатларини ёки эпидемияга қарши кураш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилди.
Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.