Капитолийдаги тартибсизликларда иштирок этган машҳур гитарачи ҳибсга олинди 

Олам 1795
image

Америкалик гитарачи ва "Iced Earth" гуруҳи раҳбари Жон Шаффер 6 январь куни Капитолийдаги тартибсизликларда иштирок этгани учун ҳибсга олинди. Бу ҳақда Индианаполисдаги Федераль қидирув бюросига асосланиб хабар берилган. 

"Жон Шаффер 6 январь куни Капитолий воқеасида иштирок этгани учун ҳибсга олинган. Шаффер олти айблов билан, жумладан Капитолий биносидаги зўравонлик ҳаракатларига алоқадорликда айбланмоқда", дейилган агентлик баёнотида.

Америка оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, Шаффер тартибсизликлар пайтида олинган фотосуратга тушиб қолган. 

У Капитолий биносига бостириб кирган оломон орасида бўлган. Кейинчалик Федераль қидирув бюроси ушбу фотосуратни тармоққа жойлаштириб, тартибсизликларда қатнашган одамларни топишда ёрдам берилишини сўраган.

Эслатиб ўтамиз, 6 январь куни АҚШнинг амалдаги Президенти Дональд Трампнинг тарафдорлари мамлакат пойтахти Вашингтондаги Капитолий олдида намойиш уюштириб, Конгресс биносига бостириб кирган эди. Капитолийга ҳужум фонида Трампга иккинчи импичмент эълон қилинди. Шундан сўнг бир қатор мессенжерлар ҳам Трампнинг аккаунтларини блоклади.

Ўша куни бу воқеалардан аввалроқ Трамп Вашингтонда тарафдорлари билан учрашиб, унда тўпланганларни Капитолийга келиб, қонун чиқарувчиларни “ўғирланган сайловлар” бўйича ўз норозиликларини билдиришга чақирган. 

Трамп вакиллар палатаси икки марта импичмент эълон қилган АҚШ тарихидаги биринчи Президент бўлди. Амалдаги Президентга 2019 йил декабрида биринчи марта импичмент эълон қилинганди. Ўшанда конгрессменлар Трампни ҳокимиятни суиистеъмол қилиш ва конгресс ўтказган терговга тўсқинлик қилишда айблашган. Бироқ Сенат Трампни оқлаганди.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 17
Рейтинг: 3.1
Теглар
t
×