Канте ўн бирни бирга алмаштириши мумкин

Спорт

image

Лондоннинг “Челси” клуби ярим ҳимоячиси Н'Голо Канте ёзги трансфер ойнасида “Арсенал”га ўтиши мумкин. Бу ҳақда “Todofichajes” хабар берди.

Манбага кўра, “канонирлар” раҳбарияти франциялик футболчини эркин агент сифатида қўлга киритишга умид қилмоқда, бироқ “Челси” ҳам 32 ёшли футболчига янги шартнома таклиф қилишга тайёр.

Н'Голо Канте “Челси”да 2016 йилдан бери тўп суради. Унинг Лондон клуби билан шартномаси шу ёзда якунига етади.

Франциялик футболчи жароҳати сабаб август ойидан бери майдонга тушмаётганди. У март ойига келибгина клуб ўйинларида иштирок этишни бошлади. Канте лондонликлар сафида жами 265 та ўйин ўтказиб, 13 та гол урган ва 15 та голли узатмани амалга оширган.

Ҳозирда “Челси” 39 очко билан АПЛ турнир жадвалида 11-ўринда бормоқда. “Арсенал” 74 очко билан чемпионатда пешқадамлик қилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

“Челси” Н'Голо Канте

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг