Каноэчилар Ўзбекистон ҳисобига ўн учинчи олтин медални қўшиб қўйди
Спорт
−
03 Октябрь 2023
4260Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида бўлиб ўтаётган Осиё ўйинларида каноэда эшкак эшиш бўйича Ўзбекистон делегацияси олтин медални қўлга киритди.
1000 метрга каноэчи йигитлар ўртасида кечган пойгада Шоҳмурод Холмуродов ҳамда Нурислом Тўхтасин ўғли жуфтлиги марра чизиғини биринчи бўлиб кесиб ўтди ва олтин медалга сазовор бўлди. Ушбу медаль Ўзбекистон делегацияси учун бугун қўлга киритилган иккинчи олтин медаль.
Шунингдек, бугун байдарка ва каноэда эшкак эшиш баҳсларида аёллар жамоаси ҳам иштирок этди. 200 метрга каноэда эшкак эшиш бўйича жуфтлик баҳсларида стартга чиққан Шоҳсанам Шерзодова ва Нилуфар Зокирова жуфтлиги бронза медалига эга чиқди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ велошоссенинг шахсий пойга дастури баҳсларида иштирок этган Ольга Забелинская марра чизиғини биринчи бўлиб кесиб ўтиб, Осиё ўйинларида Ўзбекистон делегациясига навбатдаги олтин медални олиб келганди.
LiveБарчаси