Каннда Ўзбекистон миллий павильони очилди
Жамият
−
15 Май 2019
3536Кеча 14 май куни 72- халқаро Канн фестивали доирасидаги Марчé ду Филм кинобозорида Ўзбекистон миллий павилонининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди.
Ўзбекистон милий павилони мана икки йилдирки мамлакатимиз киноиндустрия салоҳиятини Каннда расман намойиш қилмоқда. Киносаноати мутахассислари ва ижодкорлардан таркиб топган Ўзбекистон делегациясининг вазифаси – мамлакатимизнинг кинолокациялари ҳамда хорижий кинолойиҳаларни амалга ошириш (копродакшн) салоҳиятини тақдим этишдир.
Бутун дунёдан киноматография соҳаси вакиллари иштирок этадиган кинобозорда Ўзбекистон делегацияси вакиллари қўшма кинолойиҳалар тайёрлаш ҳамда чет эл кинокомпанияларини юртимизга филъмлар суратга олиш учун жалб қилиш юзасидан музокаралар олиб боради.