Канн кинофестивали қолдирилди
Маданият-санъат
−
27 Январь 2021
4113Канн кинофестивали 2021 йилнинг баҳоридан ёзига қолдирилди. Ташкилотчиларнинг айтишича, фестиваль 6-17 июль кунлари бўлиб ўтади. Дастлаб фестиваль бўлиб ўтадиган сана аввалги йилларда бўлгани каби 11-22 май кунлари ўтиши режалаштирилган эди.
“Ўтган йилнинг кузида хабар берганимиздек, Канн кинофестивали дунёдаги санитария ҳолатига қараб, унинг ўтказилиш санасини ўзгартириш мумкинлигини истисно қилмади. Шундай қилиб, энди Канн 6 дан 17 июлгача бўлган муддатда ўтказилиш кўзда тутилган”, дейилади баёнотда.
2020 йилда пандемия сабабли машҳур фестиваль бекор қилинди; намойиш этилиши режалаштирилган баъзи фильмлар бошқа фестивалларда қўйиб берилди ва кинотеатрларда тематик намойишлар бўлиб ўтди. 2020 йилда коронавирусга қарши чораларга қатъий риоя қилган ҳолда Берлин ва Венецияда кинофестиваллар ўтказилди.
LiveБарчаси