Канн кинофестивали қолдирилди
Art & Culture
−
27 January 2021 5923 1 minute
Канн кинофестивали 2021 йилнинг баҳоридан ёзига қолдирилди. Ташкилотчиларнинг айтишича, фестиваль 6-17 июль кунлари бўлиб ўтади. Дастлаб фестиваль бўлиб ўтадиган сана аввалги йилларда бўлгани каби 11-22 май кунлари ўтиши режалаштирилган эди.
“Ўтган йилнинг кузида хабар берганимиздек, Канн кинофестивали дунёдаги санитария ҳолатига қараб, унинг ўтказилиш санасини ўзгартириш мумкинлигини истисно қилмади. Шундай қилиб, энди Канн 6 дан 17 июлгача бўлган муддатда ўтказилиш кўзда тутилган”, дейилади баёнотда.
2020 йилда пандемия сабабли машҳур фестиваль бекор қилинди; намойиш этилиши режалаштирилган баъзи фильмлар бошқа фестивалларда қўйиб берилди ва кинотеатрларда тематик намойишлар бўлиб ўтди. 2020 йилда коронавирусга қарши чораларга қатъий риоя қилган ҳолда Берлин ва Венецияда кинофестиваллар ўтказилди.
Live
All15 November
Zangiotadagi binoda yong'in chiqdi
15 November
Sudan armiyasi nazoratni qayta tikladi
15 November