Канело мутлақ чемпион мақомини йўқотди
Спорт
−
30 Май
3382Мексикалик боксчи Сауль Канело Альварес мутлақ жаҳон чемпионлиги унвонидан маҳрум қилинди. Бу ҳақда “Boxing Scene” хабар берди.
Манбага кўра, Альваресдан Халқаро бокс федерацияси (IBF) камари олиб қўйилган. Альварес ҳозирча IBF камарининг мажбурий рақиби кубалик Уильям Скуллга қарши жанг қилишни режа қилмаяпти.
Ушбу жанг муҳокамаси 6 июнга белгиланган.
33 ёшли Альварес 2021 йилнинг ноябридан буён супер ўрта вазн тоифасида (76,2 кг гача) мутлақ чемпион бўлиб келмоқда. Альварес сўнгги жангида Хайме Мунгия устидан ғалаба қозониб, тўртинчи марта барча камарларини ҳимоя қилди.
LiveБарчаси