Канададаги 215 боланинг ўлимига ким айбдор? Аҳоли намойишга чиқди

Олам

image

Ўтган ҳафта Канададаги маҳаллий ҳинду болалари учун мўлжалланган эски мактаб интернати ҳудудидан 215 нафар боланинг жасади топилгани ҳақида хабар берган эдик. Бу ҳодисадан хабар топган Канада жамоатчилиги ўз эътирозини билдириб, намойиш ўтказди.

Намойишчилар ўз норозилигини мамлакатнинг бир аср олдинги Халқ таълими вазири Эгертон Рейерсон ҳайкалини ағдариш билан намоён қилди.

Эгертон Рейерсон ўтган асрда Канада Халқ таълими вазири, давлат мактабларини лойиҳалаштиришда хизмат кўрсатган таниқли шахс бўлган. Ҳинду болалари ўқитиладиган мактаб интернатлари яратилишининг асосчиси ҳам Рейерсон эди.

1948 йилда Канада пойтахти Торонтодаги энг катта университетлардан бирига Рейерсон номи берилиб, университет ҳудудига унинг ҳайкали ўрнатилган. Кеча, 6 июнь куни бу ҳайкал бузиб ташланди. Уни йиқитишда мингга яқин одам қатнашди. Универитет президентининг айтишича, Рейерсон ҳайкали энди қайта тикланмайди.

Ҳозирда университет профессор-ўқитувчилари ва талабалари олийгоҳ номини “Х университети”га ўзгартиришни талаб қилмоқда. 

Mаълумот ўрнида, болалар қабри топилган мактаб (Камлупс) XIX ва  XX асрларда маҳаллий аҳолини ассимилляция қилиш мақсадида ташкил этилган. Канаданинг бундай мактаб-интернатлари ҳукумат ва диний идоралар томонидан бошқарилган. Ўша пайтда бундай мактаблар кўп бўлгани айтилмоқда. 1863 йилдан 1998 йилгача 150 мингдан ортиқ маҳаллий ҳинду болалари оилаларидан олиб кетилиб, шундай мактабларга жойлаштирилган. Болаларга ўз тилларида гаплашиш тақиқланган. Уларга жуда ёмон муомалада бўлиб, хўрлашарди. Мактаб-интернатларига олиб келинган кўплаб маҳаллий болалар ҳеч қачон ўз уйларига қайтмаган.

2008 йилда Канада ҳукумати ушбу тизим учун расмий равишда кечирим сўраган. 2015 йилда эълон қилинган “Ҳақиқат ва ярашув” номли ҳисоботда бу сиёсат “маданий геноцид” экани айтилган. Бугунги кунга келиб бу турдаги мактаб-интернатларида 4100 дан зиёд бола ўқиш пайтида вафот этгани аниқланди.

Моҳинур Маматова

 


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

201

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг