Канадада юк машиналар ҳайдовчиларининг намойиши 12 кундирки тўхтамаяпти

Олам

image

Канада пойтахти Оттавада юк ташувчиларнинг карантин чекловларига қарши норозилик аксияси 12 кундирки ҳамон давом этмоқда. 

Пойтахтнинг асосий йўлларини тўсиб қўйган юк машиналари фуқаролар ҳаётига салбий таъсир кўрсатди. 

Суд қарори билан ҳайдовчилар автомобиль сигналини чалмасликка муваффақ бўлинган, чунки Оттава аҳолиси тунларни уйқусиз ўтказди. 

Оттава полицияси бошлиғи ўринбосари Стив Белл журналистларга шаҳар марказида тўхтаб турган 400 га яқин юк машинасининг тўртдан бирида болалар ва ўсмирлар борлиги, расмийлар эса уларнинг хавфсизлигидан хавотирда эканини айтди.  

“Биз болалардан хавотирдамиз, улар углерод оксиди, тутун, шовқин ва совуқнинг салбий таъсирига дучор бўлишади. Бу болалар тиббий хизматлардан, гигиена ва тўғри овқатланишдан маҳрум”,  дейди у.

Расмий “Болаларга ёрдам” уюшмасини муҳтожларга ёрдам беришга чақирди. 

Канада қонунчилигига кўра, полиция ёрдам сўраб Ассоциацияга мурожаат қилганда, болалар ўз оилаларидан тортиб олинади ва ҳомийликка берилади. 

Оттавада 29 январь куни иш ташлаш бошланганидан буён 23 киши турли айбловлар билан ҳибсга олинган. 12 кун ичида 1300 дан ортиқ намойишчи жаримага тортилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Канада

Баҳолаганлар

110

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг