Канада Украинага $38,7 млнлик қурол беради

Олам 2914
image

Канада Украинага қўшимча 38,7 миллион доллар ҳарбий ёрдам беради. Бу ҳақда мамлакат Бош вазири Жастин Трюдо маълум қилган. 

“Бугун бош вазир Украинани қўллаб-қувватлашни давом эттириш бўйича қўшимча чора-тадбирларни эълон қилди, жумладан: артиллерия, ўқ-дорилар ва енгил зирҳли фуқаролик машиналарининг жўнатилиши асосида қўшимча 50 миллион доллар (38,74 миллион АҚШ доллари — таҳр.) ҳарбий ёрдам кўрсатилади: улар 18 та дрон камералари, жумладан, хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш, юқори аниқликдаги сунъий йўлдош тасвирлари учун 15 миллион доллар (11,62 миллион АҚШ доллари — таҳр.); 1 миллион долларгача (774 848 АҚШ доллари — таҳр.) ўқотар қуроллар ва тегишли ўқ-дорилар ҳамда М777 гаубицалари учун қўшимча ўқ-дориларни ўз ичига олади”, дейилади Канада Бош вазирининг веб-сайтида. 

Аввалроқ, АҚШ Президенти Жо Байден ва Канада Бош вазири Жастин Трюдо Россияга қарши санкциялар ва Украинага ёрдам кўрсатиш масалаларини муҳокама қилганди. 

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 69
Рейтинг: 3.1
t
×