Канада Россиянинг 8 та тармоғини санкциялар рўйхатига киритди

Олам

image

Канада ҳукумати Россия иқтисодиётининг нефть-газ, кимё ва саноат тармоқларига янги санкциялар киритди. Тегишли ҳужжат кеча, 14 июль куни Канада Ташқи ишлар вазирлиги сайтининг Россияга қарши санкциялар бўлимида эълон қилинди.

“2022 йил 14 июлда Канада махсус иқтисодий чора-тадбирлар қоидаларига Россиянинг нефть-газ, кимё ва ишлаб чиқариш саноатига иккита ишлаб чиқариш хизмати кўрсатишни тақиқловчи қўшимча тузатишлар киритди”, дейилади ҳужжатда. 

Аниқлик киритилишича, ушбу тармоқлардан саккизта янги соҳа рўйхатига киритилган.

Ҳужжатда тушунтирилишича, Канада фуқаролари ва компанияларига, хусусан, Россиянинг тақиқ қўйилган соҳаларига металл буюмлар, автомобиллар, тиркамалар ва ярим тиркамалар, компьютер, электрон ва оптик маҳсулотлар, электр жиҳозлари, қуруқликдаги транспорт ва бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича хизматлар кўрсатиш тақиқланади.

Ушбу санкцияларни ўтган ҳафта охирида Канада Ташқи ишлар вазири Мелани Жоли эълон қилганди. Кейин у “ушбу чора-тадбирлар кучга кириши билан Канада компаниялари мақсадли тармоқлар билан шартномаларни бажариш учун 60 кунга эга бўладилар” деб аниқлик киритган. Оттава Россия Федерациясининг Украинага қарши уруш бошлагани сабабли санкциялар жорий қилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

санкция

Баҳолаганлар

67

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг