Канада коронавирусга қарши курашиш учун Ўзбекистонга маблағ ажратди

Жамият

image

Канада Ўзбекистонда коронавирус инфексиясига қарши кураш учун 250 минг Канада доллари ажратилишини маълум қилди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, 2020 йил 4 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов ва Канада Ташқи ишлар вазири Франсуа-Филипп Шампан ўртасида телефон орқали суҳбат бўлиб ўтди.

Ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари томонидан савдо-иқтисодий ва инвестицион ҳамкорликни ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Канада бизнесининг Ўзбекистон бозорига фаол кириши ва қайта тикланадиган энергия, саноат ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида юқори технологияли инвестиция лойиҳаларини амалга оширишдан манфаатдорлик изҳор этилди.

Суҳбат чоғида COVID-19 тарқалиши билан боғлиқ дунёдаги мавжуд вазият кўриб чиқилди. Пандемиянинг салбий таъсирини камайтириш учун биргаликда ҳаракат қилиш муҳимлиги қайд этилди. Шу ўринда Канада ТИВ раҳбари Ўзбекистонда коронавирус инфексиясига қарши кураш учун 250 минг Канада доллари ажратилишини маълум қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Канада Коронавирус

Баҳолаганлар

99

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг