Канада ҳусийларга қарши Хитойдан фойдаланмоқчи

Олам

image

Ғарб йирик савдо кемаларига ҳужум уюштириб келаётган ҳусийлар масаласида Хитойдан ёрдам сўрамоқда. Канада Ташқи ишлар вазири Мелани Жоли Хитойни уларга нисбатан чора кўришга чақирди. Бу ҳақда Reuters агентлиги маълум қилган.

Мюнхен Хавфсизлик конференцияси доирасидаги йиғилишда Канада Ташқи ишлар вазири хитойлик мавқедоши Ван Ига Қизил денгизни очиқ сақлаш учун ҳусийларга таъсир кўрсатишини илтимос қилган.

“Бу Хитойнинг экспортчи сифатидаги манфаатларига мос келади”, дейди вазир интервью чоғида. Аввалроқ, Буюк Британия нефть танкерига ҳусий жангчилари томонидан ҳужум уюштирилгани ҳақида баёнот берилган эди.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Европа савдо ташкилоти ЕИ институтлари ва аъзо давлатларни Қизил денгиз инқирозини ҳал қилишга чақириб, Бельгия Ташқи ишлар вазирига мактуб йўллаганди.

Сарвар Хуррамов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Хитой Канада ҳусийлар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made