Кампаниябозликларга қарамасдан Юлдуз Усмонова Москвада концерт берди

Маданият-санъат 13434
image

Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова кеча, 13 ноябрь куни Россия пойтахти Москва шаҳрида навбатдаги гастроль концерт дастурини тақдим этди. Мазкур концертга Россия халқ артисти Филипп Киркоров ҳам ташриф буюрди. 

У Юлдуз Усмоновага алвон атиргулларни тақдим этаркан, гастроль концерт дастури билан хорижга жўнаб кетаётгани, аэропортга отлангани, шундай бўлса ҳам қадрдон дўстини кўрмай кетолмаганини айтади. 

“У аллақачон профессионал хонанда сифатида шаклланиб бўлган, шу боис, мусиқий парвози давом этишини тилайман, токи мухлислари юзидан табассум ҳеч қачон аримасин. У ҳақиқий муҳаббат куйчиси, унинг ижоди чегара билмайди. Биз ҳаммамиз бир пайтлар катта мамлакатнинг фарзандлари эдик, бироқ янги чегаралардан кейин ҳам мулоқотимизни давом эттириб, мухлисларга қувонч бахшида этишда давом этяпмиз”, дейди Киркоров. 

Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова ўзининг юбилейига бағишланган илк концерт дастурини Москвадаги "Крокус Сити Холл" мажмуасида ўтказди. Мазкур концерт дастурининг чипталари қимматлиги, Юлдуз Усмонованинг мухлиси бўлган оддий ўзбек мигрантлари учун оғирлик қилиши билан боғлиқ гап-сўзлар концерт яқинлашгани сари кампанияга айланиб кетди. Бунда Юлдузнинг концерти чипталари қимматлиги жаҳон эстрадаси вакили Женнифер Лопезнинг Москвада тақдим этган концерти чипталари нархи билан таққосланди. 

Бугун, 14 ноябрь куни Юлдуз Усмонова Санкт-Петербургда концерт дастурини тақдим этади. 

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 420
Рейтинг: 3
t
×
×