Камолиддин Раббимов йўқолиб қолди. Унинг 15 суткага қамалгани айтилмоқда

Жамият

image

Таниқли сиёсатшунос, кўп йиллар Францияда яшаб, Ўзбекистонга қайтган ва сиёсий таҳлиллари билан кўпчиликнинг эътиборига тушган Камолиддин Раббимов йўқолиб қолди. 

Раббимов кеча, 17 апрель куни соат 15:00 атрофида уйидан чиққанча қайтиб келмаган. У доимий ҳамкорлик қилиб келадиган Azon.uz сайти жамоаси у билан сўнгги бор кеча, 17 апрель куни соат 18:30 да гаплашган. Шундан кейин у билан ҳеч ким, яқин қариндошлари ҳам боғлана олмаган. 

Ижтимоий тармоқ фаоллари, жамоатчилик зиёлилари орасида Камолиддин Раббимовнинг ғойиб бўлгани ҳақидаги хабар 18 апрель куни соат 19:00 атрофида маълум бўлди. 

Соат 22:00 атрофида у билан боғланиш имкони пайдо бўлган. Журналист Илёс Сафаров сиёсатшунос билан телефон орқали мулоқот қилган. Унинг маълум қилишича, Раббимов айни вақтда халқ тилида “Панельный” номи билан тилга тушган ҳибсхонага жойлаштирилган. У 15 суткага қамалганини айтган. 

QALAMPIR.UZ Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси билан алоқага чиқди. ИИББ Матбуот котиби айни вақтда ҳолатга ойдинлик киритилаётганини маълум қилиб, Раббимов маъмурий жавобгарликка тортилганини қайд этди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

887

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг