Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирига янги ўринбосарлар тайинланди
Local
−
10 December 2024 6700 1 minute
Алишер Акмалович Муратов Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Тайинловга қадар у 2023 йил октябридан Бизнесни ривожлантириш банкида бошқарув раиси биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди. Алишер Муратов 2020 йилнинг августидан 2023 йилнинг октябрига қадар “Қишлоққурилишбанк” бошқарув раиси бўлиб ишлаган.
Шунингдек, Зафар Абдумажидович Азимов вазирнинг биринчи ўринбосари этиб тайинланди. У бунгача Халқ банки бошқарув раисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Беҳзод Мусаев лавозимидан озод этилганди. Унинг ўрнига Ботир Эркинович Зоҳидов вазир этиб тайинланганди.
Live
AllBloger Aziz Hakimov 4 yilga qamaldi
11 August
Putin hech narsadan qo'rqmasligini aytdi
11 August