Калуга вилоятида мигрантларга айрим соҳаларда ишлаш тақиқланади

Олам

image
Путин Медведевга мигрантлар бўйича янги вазифа юклади north_east

Путин Медведевга мигрантлар бўйича янги вазифа юклади

Россиянинг Калуга вилоятида меҳнат муҳожирларига патент билан савдо, йўловчи ташиш, ишга қабул қилиш агентликлари ва умумий овқатланиш тармоқларида ишлаш тақиқланади. Бу ҳақда вилоят губернатор Владислав Шапша ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди.

“Иқтисодиётнинг қуйидаги йўналишлари: савдо, йўловчи ташиш, ишга қабул қилиш агентликлари ва умумий овқатланиш тармоқларида хорижликларни патент асосида жалб қилишни тақиқлаш чекловини жорий этишга қарор қилинди. Иш берувчилар бу масалани ходимлар билан ҳал қилишлари учун 3 ой вақт берилади”, деб ёзган вилоят раҳбари.

Шунингдек, Калуга вилояти чет элдаги ватандошларни Россияга кўчириш бўйича давлат дастуридан чиқиши маълум қилинди.

Таъкидланишича, кеча, 11 февраль куни эрталаб губернатор Боровский туманидаги миграция марказига режадан ташқари ташриф буюриб, рус тилини билмайдиган, аммо тилни билиш тўғрисидаги сертификатига эга бўлган мигрант билан суҳбатлашдган.

Шапшанинг сўзларига кўра, бугундан бошлаб, “сохта” сертификат тақдим этаётган мигрантларнинг барча ҳужжатлари миграция маркази томонидан текшириш учун ички ишлар органларига юборилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

223

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг