Кадастр агентлигининг функциялари кенгайтирилди

Жамият

image

ДСҚ ҳузуридаги Кадастр агентлиги директори томонидан “Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси томонидан бажариладиган геодезия ва картография иш турларининг рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги буйруқ қабул қилинди.

Ҳужжат билан рўйхатнинг номи янги таҳрирда қабул қилинди: ДСҚ ҳузуридаги Кадастр агентлиги томонидан бажариладиган геодезия ва картографияга оид ишлар рўйхати.

Шу билан бирга ДСҚ ҳузуридаги Кадастр агентлигига қуйидаги умумдавлат аҳамиятига молик геодезия ва картографияга оид ишларни бажариш топширилди:

•    сунъий йўлдош навигация тизимларининг ишлашини таъминлаш учун геодезия ва картографияга доир материалларни (маълумотларни) яратиш;
•    давлат фундаментал гравиметрик тармоғидан ва 1-синф давлат гравиметрик тармоғидан иборат давлат гравиметрик тармоғини яратиш;
•    гравиметрик зичлаштириш тармоқларини қуриш йўли билан давлат гравиметрик тармоғини ривожлантириш;
•    давлат гравиметрик тармоғи пунктларини тадқиқ этиш ва тиклаш;
•    картография-геодезия давлат кадастрини юритиш;
•    илмий-тадқиқот, тажриба-конструкторлик ва тажриба-технологик ишларни олиб бориш;
•    геодезия ва картография фаолиятини техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш.


Мақола муаллифи

Теглар

Кадастр агентлиги

Баҳолаганлар

337

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг