Қуюқ туман туфайли Қарши аэропортига самолётлар қўнолмаяпти

3-саҳифа

image

Ноқулай об-ҳаво шароити сабабли Қарши халқаро аэропортида ҳаво кемаларини қабул қилишга вақтинчалик чекловлар жорий этилди. Бу ҳақда “Uzbekistan Airports” матбуот хизмати хабар берди.

Чекловлар сабабли “Ural Airlines” авиакомпаниясининг Москва – Қарши йўналишидаги SVR2457 рейси экипажи белгиланган манзилга қўнишнинг имкони йўқлигини маълум қилган.

Учувчилар вазиятни баҳолаб, Самарқанддаги муқобил аэродромга йўналишни ўзгартиришга қарор қилган. Ҳозирда самолёт Самарқанд шаҳрига хавфсиз қўнишни амалга оширган.

Аввалроқ, ноқулай об-ҳаво сабаб водий вилоятларидаги аэропортлар фаолиятида ҳам техник узилишлар кузатилган эди.

Маълумот учун, Ўзгидромет яқин соатларда мамлакатнинг жанубий ҳудудларида кўриш масофаси пасайиши ва кучли туман бўлиши ҳақида огоҳлантирган эди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Қозоғистоннинг Атирау халқаро аэропортида йўловчи ҳазиллашиб, қўл юкида “бомба борлиги”ни айтгач, барча рейслар кечиктирилганди.

Нигора Муҳаммадиева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

аэропорт Қуюқ туман самолётлар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг