Қўйнидан тўкилса, қўнжига... “UzAuto Motors” 1 октябрдан янги тартиб амал қилишини билдирди

Жамият

image

Жорий йилнинг 1 октябридан эътиборан Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган янги автотранспорт воситаларини сотиб олганлик учун Республика йўл жамғармасига амалга ошириладиган 3% миқдоридаги йиғим бундан буён автотранспорт воситалари ишлаб чиқарувчилари томонидан тўланади. Бу ҳақда “UzAuto Motors” АЖ хабар бермоқда.

Харидорлар эса ўша 3%лик тўловни эндиликда Ички ишлар органларида эмас, балки автомобиль харид қилаётган чоғида автомобиль нархи билан бирга амалга ошириши лозим бўлади. Бу харидорларга қўшимча қулайлик яратади, демоқда компания.

1 октябргача шартнома имзолаган, аммо ҳали автомобилини олмаган харидорлар билан қўшимча келишув имзоланади ва улар 3%лик тўловни автомобилни қабул қилиб олиш чоғида дилерлик корхонасига тўлайди.

“UzAuto Motors” АЖ 1 октябрдан эътиборан ҚҚС тўловчисига айланса ҳам, автомобиль нархлари Республика йўл жамғармасига амалга ошириладиган мазкур тўловни инобатга олмаганда ўзгаришсиз қолдирилган.

Компания барча харидорларга дилерлик корхоналари ходимлари томонидан нархлар ошиши борасида берилаётган бошқа маълумотларга ишонмасликни, барча расмий маълумотлар фақат компаниянинг расмий сайтида эълон қилади, дея эслатиб ўтган хабарда.


Мақола муаллифи

Теглар

UzAuto Motors

Баҳолаганлар

602

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг