“Қўйлиқ” бозорида одамни юзидан билувчи камералар ўрнатилди
Жамият
−
21 Январь 2020
5369Тошкент шаҳридаги “Қўйлиқ” бозори ҳудудида 210 та IP камера ва кириш ва чиқишда 3 та инсонни юзидан таниб олувчи интеллектуал камералар ўрнатилди. Бу ҳақда пойтахтнинг Бектемир туманида Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғининг биринчи ўринбосари У.Турсунов, туман ҳокими ўринбосари Ф.Ниғмонов, туман прокурори Д.Отажонов, солиқ ва санитар-эпидемиология назорат вакиллари иштирокида ўтган йиғилишда айтиб ўтилган.
Йиғилишда бозор ҳудудида автомобиллар тўхташ жойини ташкил қилиш ҳақида таклиф берилган, савдо расталарида ишловчилар ва харидорлар учун муҳим эълонларни узатиб туриш учун радиоузел ҳамда жамоатчилик назорати маскани ташкил этилганига урғу берилди.
Йиғилишда яна бозор ходимлари учун махсус униформа жорий этиш, пичоқ сотиладиган расталарда қулфланадиган ойнаванд расталар барпо этиш, умумий овқатланиш жойлари ва дорихоналарда алкоголли ва таркибида спирт бўлган маҳсулотларни сотиш устидан назоратни кучайтириш, бозор ҳудудида ва унга ёндош ҳудудларда алкоголни қуйиб сотишни тақиқлаш ҳамда бозорда юриш-туриш қоидалари баён этилган махсус буклетлар тайёрлаш ва тарқатиш, шунингдек бозор ҳудудида баннерлар ўрнатиш каби таклифлар берилган.
LiveБарчаси