Қуёшда кучли чақнаш содир бўлди

Бу қизиқ

image

Бугун, 15 октябрь куни олимлар сўнгги ойлардаги энг кучли Қуёш чақнашларидан бирини қайд этди. Шунингдек, яқин соатларда бундан ҳам кучлироқ чақнаш кузатилиши мумкин. Бу ҳақда Россия Фанлар академияси Космик тадқиқотлар институти ҳузуридаги Қуёш астрономияси лабораторияси хабар берди.

Қайд этилишича, бугун, 15 октябрь куни Қуёшда фаоллик сезиларли даражада ошган. Бу ҳодиса кеча, 14 октябрь куни прогноз қилинган.  Олимларнинг айтишича, бугун Қуёшдаги чақнашлар кучи бўйича сўнгги бир неча ойлик энг юқори чўққига чиқиши мумкин.

“Графиклар Қуёш фон нурланишининг узлуксиз ўсишини кўрсатмоқда – у сутка ичида 4 баравар ошди ва М даражасига яқинлашмоқда. Бошқача айтганда, Қуёш ҳозир портлашсиз ҳам кучли чақнаш даражасидаги рентген нурларини ҳосил қилмоқда”, дейилади лаборатория хабарида.

Маълумотларга кўра, бу сўнгги тўрт ой ичидаги иккинчи энг кучли ҳодиса ҳисобланади. Шу билан бирга, жорий йил ёз бошидан бери илк бор, Х даражадаги (жуда кучли) чақнаш қайд этилиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда.

Эслатиб ўтамиз, сентябрь охирида олимлар сўнгги уч ой ичидаги энг кучли магнит бўронини қайд этган эди. Мутахассисларнинг сўзларига кўра, шундай даражадаги охирги бўрон 1 июнь куни кузатилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Қуёш Қуёш чақнаши

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг