Қувиб ўтиш қоидасини бузган Nexia темир устунга урилди (видео)

3-саҳифа

image

Жорий йилнинг 8 ноябрь куни Сурхондарё вилоятида Nexia русумли автомобиль қувиб ўтиш қоидаларини бузиши оқибатида йўл четидаги темир устунга урилди. Бу ҳақда Ички ишлар Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди. 

Қайд этилишича, воқеа соат 16:37 да вилоятнинг Денов тумани ҳудудидан ўтувчи 4Р-100 автомобиль йўлининг 168-километрида содир бўлган. 1997 йилда туғилган ҳайдовчи Д.Р. Nexia русумли автомобилда ҳаракатланаётиб, қувиб ўтиш қоидаларини бузган. Бунинг оқибатида у 1987 йилда туғилган ҳайдовчи Ф.Б. бошқарувидаги Nexia русумли автомобиль билан тўқнашган. Сўнгра у бошқарувни йўқотиб йўл четидаги темир устунга урилган.

Оқибатда, йўл қоидасини бузган оқ рангли Nexia автомобилида бўлган йўловчи Г.Т. тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.
 
Хабарга кўра, мазкур ЙТҲ юзасидан Денов тумани ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг октябридан ноябрига ўтар тунда Деновда Nexia тракторнинг тиркамасига бориб урилиб, унинг тагига кириб кетганди. Оқибатда машина салонида бўлган ҳайдовчининг отаси вафот этган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

161

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг