Қувиб ўтиш қоидасини бузган Matiz ҳайдовчиси 13 яшар қизнинг ўлимига сабабчи бўлди
3-саҳифа
−
05 Август 2021
7396Фарғонада Matiz Nexia’ни қувиб ўтаётганда 13 ёшли қизалоқни уриб кетди. Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида қиз вафот этган. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Қайд этилишича, ЙТҲ Тошлоқ тумани Қашқар қишлоғи ҳудудидан ўтган 4К-842 Заркент–Қалъача автомобиль йўлининг 1-километрида Matiz ҳамда Nexia ўртасида тўқнашув содир бўлган.
Маълум қилинишича, Matiz ҳайдовчиси ўзига нисбатан битта йўналишда ҳаракат қилиб келаётган Nexia’ни қувиб ўтиш қоидасини бузиб, йўл четидаги 13 ёшли қизни уриб кетган ва Nexia билан тўқнашган.
Хабарга кўра, 13 ёшли пиёда тан жароҳати олиб, шифохонада вафот этган.
Ҳозирда тезкор тергов гуруҳи ҳамда мутасадди ходимлари билан биргаликда воқеа тафсилотлари ўрганилмоқда.