“Қутқарув ҳалқаси”: Хитой Россиядан рекорд миқдорда нефть сотиб олди

Олам 10294
image

Хитой Россиядан рекорд миқдорда 1,6 млн тонна нефть сотиб олди. Хомашё 4 ҳафта давомида етказиб берилиши белгиланди. Хитой рекорд даражада хариди орқали Россиянинг Urals нефти арзонлашгани ва Европада талабнинг тушиб кетганидан унумли фойдаланди. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.

Маълумотларга кўра, Хитой январь ойида ҳам 1,2 млн тонна миқдорида россия нефтини сотиб олган.

“Reuters”нинг аниқлик киритишича, Хитойнинг Unipec компанияси март ўртасида 800 минг тонна ва апрель бошида 500 минг тонна Urals нефтини етказиб беришга келишув тузган. Яна бир қанча нефтни қайта ишловчи компаниялар ҳам Urals нефтига буюртма берган.

Хитойга нефть етказиб беришнинг бошланиши коронавирус сабаб Европада талаб тушиб кетган ва Саудия Арабистони нарх урушини бошлаган бир вақтда Россия нефть саноати учун “қутқарув ҳалқаси” бўлиши мумкин. Бундан ташқари, Хитой нефть нархи тушиб кетганидан ўзининг стратегик заҳирасини тўлдириб олишда фойдаланиб қолиши мумкин.

Буюк Британиянинг Wood Mackenzie консалтинг компаниясининг таҳлилчилари Хитойнинг 2020 йилдаги стратегик нефть заҳирасини 1,15 млрд баррель (156 млн 800 минг тонна. 1 баррель – 0,13 тонна) деб баҳолайди. Бу миқдор Хитойга 83 кунга етади. 2019 йилда Хитойнинг заҳираси 900 млн баррель бўлган. 2014 йилда эса 200 млн баррель.

Эслатиб ўтамиз, сўнгги вақтларда нефтга талабнинг тушиши ортидан “қора олтин” нархи арзонлашиб кетганди. Бундан аввало Россия, Саудия Арабистони ҳам нефть гигантлари катта зарар кўраётганди. Дунёнинг улкан ишлаб чиқариш “мотори” Хитойнинг яна ишга тушиши нефть нархига ижобий таъсир қилиши турган гап.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 444
Рейтинг: 2.9
t
×