Қўшработда “райгаз” бошлиғи мурожаатчини хонасидан қувиб чиқарди (видео)

3-саҳифа

image

Кеча, 6 март куни ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилоятининг Қўшработ тумани “Навкат” маҳалласида яшовчи фуқаро ҳамда “Қўшработтумангаз” газ таъминоти бўлими бошлиғи ўртасида юзага келган тортишув акс этган видео кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Ҳолат юзасидан “Ҳудудгаз Самарқанд” газ таъминоти филиали расмий муносабат билдирди.

Қайд этилишича, видеода акс этган мурожаат юзасидан филиал томонидан ўрганиш ишлари олиб борилган. Ўрганиш натижаларига кўра, фуқаро ва туман газ таъминоти бўлими бошлиғи ўзаро ярашгани аниқланган. Шунингдек, фуқарога тегишли мурожаат ижобий ҳал этилгани ҳам қайд этилган.

Бундан ташқари, “Қўшработтумангаз” газ таъминоти бўлими бошлиғининг хатти-ҳаракатлари юзасидан хизмат текшируви ўтказилиб, натижада унга нисбатан белгиланган тартибда интизомий жазо чораси қўлланилган.

Шунингдек, мазкур ҳолатдан сўнг газ таъминоти бўлими бошлиғи эмас, балки видеони тасвирга олиб ижтимоий тармоқларга жойлаган фуқаро чиқиш қилиб, юзага келган вазият бўйича узр сўраган. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қашқадарё вилоятининг Қарши туманида табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келган шахс ушланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қўшработ “райгаз”

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг