Қўшма таълим дастурларига кириш тартиби белгиланди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси мажлисининг 2019 йил 4 июлдаги 1-сон баёни билан 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб, республика ҳудудида ташкил этилган ва ташкил этилаётган қўшма таълим дастурлари асосида кадрлар тайёрлаш белгиланган таълим йўналишларига кириш тартиби белгиланди.

Олий таълим вазирлиги Матбуот хизмати берган маълумотга кўра, имтиҳонлар икки босқичда ўтказилади:

1-босқичда абитуриентлар Давлат тест маркази томонидан алоҳида ташкил этиладиган тест синволарида иштирок этадилар;

2-босқичда абитуриентлар хорижий ҳамкор томонидан белгиланган кириш имтиҳонларини топширадилар.

Давлат комиссияси мажлисининг 2019 йил 4 июлдаги 1-сон баёни билан қуйидаги ОТМларга қўшимча жой ажратилди:

Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг “Олий адабиёт курси” магистратура мутахассислигига давлат грaнти асосида қўшимча 10 та;

Андижон давлат университетининг “Жисмоний маданият” бакалавриат таълим йўналишига сиртқи таълим шакли учун тўлов-контракт  асосида қўшимча 200 та.  


Мақола муаллифи

Теглар

имтиҳон қўшмат таълим дастури

Баҳолаганлар

105

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made