Қурол орқали тўхтатилган Malibu ҳайдовчиси ароқ ва пиво ичиб, “дупел” бўлиб қолганини айтди

3-саҳифа

image
Тошкентда ўқ овози эшитилди. Нима бўлгани ҳақида расмий баёнот берилди north_east

Тошкентда ўқ овози эшитилди. Нима бўлгани ҳақида расмий баёнот берилди

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 7 январь куни Тошкентда Ички ишлар органлари ходимлари Malibu-2 автомобилини ўқотар қурол билан тўхтатгани акс этган видео тарқалган эди. Маълум бўлишича, автомобиль ҳайдовчиси воқеадан олдин 4 кун Белдерсойда дам олиб, ароқ ва пиво ичиб, “ўчиб қолган”. Бу ҳақда ҳайдовчи “UzreportTV” каналига берган интервюсида таъкидлади.

Қайд этилишича, 7 январь куни давлат рақами белгиларисиз қора рангли Malibu-2 автомобилини бошқариб кетаётган номаълум шахс чекланган ҳаракат тезлиги белгиланишига қарамасдан қарама-қарши йўлдан юриб, Йўл патруль хизмати ходимларининг ишораларига бўйсунмай, хавфли вазиятни юзага келтирган. Оқибатда ЙПХ ходимлари хавфни бартарф этиш ва шубҳали қоидабузарни зарарсизлантириш учун кескин чора кўришга мажбур бўлган. Ходимлардан бири хизмат қуролидан фойдаланиб, машинани тўхтатиш мақсадида унга қарата бир неча бор ўқ узган. Натижада қоидабузар ушланган.

“Юнусобод тумани Янги шаҳар кўчасида Malibu катта тезлик билан ҳаракатланиб келаётганда, йўлни ўртасига чиқиб мен унга “Диққат” ишорасини бердим, аммо тўхтамади. Фуқаролар ҳаётига хавф солгани, ходимларнинг қонуний талабига бўйсунмасдан ҳаракатлангани туфайли Ички ишлар вазирлигининг меёрий қонун-талабларига асосан қуролдан фойдаланишга мажбур бўлдим. Кўрилган чора-тадбирлар натижасида автомобиль тўхтатилди ва туман прокуратурасига тақдим этилди”, дейди ўқотар қуролдан фойдаланган ЙПХ ходими. 

Ҳайдовчи 2021 йилда хавфсизлик камаридан фойдаланмаслик, қизил чироқдан бўйсунмасдан ўтиш, рухсатсиз туси ўзгартирилган ойна ўрнатиш, транспорт воситаларини қувиб ўтиш ва бошқа бир қатор қоидабузарликларни содир этган. Бунинг учун жами 7 млн 900 минг сўмдан зиёд жаримага тортилган. 

"Белдерсойга бордим, битта ўзим ўша ёқда ароқ ичдим, тўрт кун турдим, бешинчи кун Тошкетга қайтдим. Бундан мақсад дўконимдан пул олиш эди. Ўша 7 январь куни уйимга кетаётгандим, ходимларнинг тўхтатишига қарамабман. Ростдан ичиб, вообше дупел бўлиб қолибман. Айб ўзимда, мен бўйнимга оламан буни. Ароқ ичибман, пиво ичибман”, дейди ҳайдовчи.

Хабарга кўра, мазкур ҳолат юзасидан Юнусобод туман прокуратураси томонидан жорий йилнинг 7 январь куни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 219-моддаси билан жиноят иши қўзгатилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

199

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made