Қўрқинчли тун. Россия Киевга баллистик ракеталар учирди (фото)

Олам

image

Россия қўшинлари бугун, 13 декабрга ўтар кечаси Украина пойтахти Киевга ракета ҳужуми уюштирди. Бу ҳақда "Украинская правда" хабар берди.

Маҳаллий ҳокимият маълумотларига кўра, шаҳарга баллистик ракеталар учирилган, уларнинг барчаси ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари томонидан уриб туширилган. Ракета қолдиқлари шаҳарнинг чап қирғоғига, Дарницкий ва Днепр туманларига тушган.

Киев расмийларининг хабар беришича, ҳаво ҳужуми оқибатида 53 киши, жумладан, олти нафар бола жароҳатланган, улардан 20 нафари шифохонага ётқизилган.

Днепр туманида кўп қаватли уйнинг фасади ракета парчалари сабабли шикастланган, уйнинг ўзида ёнғин содир бўлган. Киев мэри Виталий Кличконинг сўзларига кўра, уйдан 15 киши, жумладан, тўрт нафар бола эвакуация қилинган.

Шунингдек, Кличко Украина пойтахтининг Днепровский ва Дарницкий туманларидаги иккита хусусий уйда ёнғин чиққани, бир қатор автомобилларга зарар етказилганини маълум қилган. Бундан ташқари, Днепр вилоятидаги шифохона зарар кўрган.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Украина Киев ракета ҳужуми

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made