Қўрқди. Нетаньяхунинг самолёти Эрондаги вазият сабаб Исроилни тарк этди
Олам
−
14 Январь 26731 1 дақиқа
Эрон ва АҚШ ўртасидаги муносабатларнинг кескинлашуви фонида Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяхунинг самолёти мамлакат ташқарисига чиқариб юборилди.
FlightRadar24 маълумотларига кўра, Нетаньяхуга тегишли “Сион қанотлари” номли самолёт Исроил жанубидан парвоз қилиб, мамлакат ҳаво ҳудудини тарк этган. Бош вазирнинг ўзи бўлмаган самолётнинг йўналиши ҳақидаги маълумот ошкор қилинмаган.
Нетаньяху самолётининг Исроилдан ташқарига чиқарилиши, кучайиб бораётган таранглик ва АҚШнинг Эронга зарба бериши эҳтимоли фонида алоҳида эътибор тортмоқда.
Айни вақтда ОАВда Эронда давом этаётган норозилик ва намойишлардан сўнг АҚШнинг Ислом Республикаси ҳудудига ҳарбий зарба бериши эҳтимоли муҳокама қилинмоқда. Бир қатор таҳлилчиларнинг фикрича, бундай зарба берилган тақдирда, Эрон жавоб зарбасини бериши мумкин, жумладан Исроил ҳудудига ҳам.
Эътиборли жиҳати шундаки, бундай чора илгари ҳам қўлланилган. 2025 йил июнь ойида Эрон-Исроил можароси пайтида ҳам Нетаньяхунинг самолёти мамлакатдан чиқариб юборилган ва Грецияга кўчирилган эди.
Live
Барчаси