Қурилиш вазирлиги Қашқадарёда ноқонуний қурилаётган объектлар ҳақида маълумот берди

Жамият 2632
image
-

Қурилиш вазирлиги Қашқадарё вилоятида қонунга хилоф равишда бунёд этилаётган қурилиш объектлари ҳақида маълумот берди.

1. Қашқадарё вилояти Қарши шаҳри “Шуртан” МФЙ ҳудудидаги “1-сон комплекс лойиҳа қурилиш ва монтаж” хусусий корхонаси томонидан қурилаётган “Кўп қаватли турар-жой” биноси ўрганилган. 

Натижада ШНҚ 3.01.01-03 “Қурилишда ишлаб чиқаришни ташкил қилиш” талабларига асосан объектда мажбурий юритилиши лозим бўлган ижро ҳужжатлари юритилмаганлиги, бинода ишлатилган монолит темир бетон констркуцияларининг лойиҳавий мустаҳкамлигига мос келиши бўйича лаборатория синов хулосалари олинмаганлиги, Вазирлар Маҳкамасининг 18.05.2018 йилдаги 370-сонли қарори билан тасдиқланган Низом талаблари яъни шаҳарсозликка рухсат берувчи ҳужжатлар расмийлаштирилмаганлиги ҳамда 5-иловасига асосан ҳудудий инспекцияни хабардор этмасдан қурилиш-монтаж ишлари бошланганлик ҳолати аниқланган.

Ушбу аниқланган камчиликлар бўйича пудратчи ташкилотга нисбатан 24.12.2020 йилдаги 1154-сонли ёзма кўрсатма берилиб, камчиликлар бартараф этилмаганлиги сабабли маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома расмийлаштирилиб, тегишли судга топширилган.

2. Худди шундай Қарши шаҳрининг И.Каримов ҳамда “Тупхона” кўчалари чорраҳасида “Улкан иншоот қурилиш сервис” МЧЖ томонидан қурилаётган “Меҳмонхона” биносида ўрганиш олиб борилганда қурилаётган бинода қуйидаги камчиликлар аниқланган:

Объект қурилиши учун тайёрланган лойиҳа-смета ҳужжатларига ижобий йиғма экспертиза хулосаси олинмаганлиги, объектни лойиҳалаштириш учун ишлаб чиқилган бош режа ҳамда фасад кўринишларига архитектура ва шаҳарсозлик кенгашининг баённомаси олинмаганлиги ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 18.05.2018 йилдаги 370-сонли қарорининг 5-иловасига асосан ҳудудий инспекцияни хабардор этмасдан қурилиш-монтаж ишлари бошлангани юзага чиққан.

Ўз навбатида қурилаётган объектда ишлатилаётган қурилиш материалларининг сифат ҳужжатлари мавжуд эмаслиги, темир бетон конструкцияларида ишлатилган бетон қоришмаларининг лойиҳавий мустаҳкамлигига мослиги бўйича лаборатория синов хулосалари олинмаганлиги аниқланган.

Мазкур аниқланган камчиликлар ҳудудий инспекция томонидан 1136-сонли ёзма кўрсатмада белгиланган муддатда бажарилмаганлиги сабабли маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома расмийлаштирилиб, тегишли судга юборилган.

3. Қарши шаҳрининг Жайхун кўчаси ҳудудида “Назира” хусусий корхонаси томонидан қурилаётган “Автомобилларга техник хизмат кўрсатиш шаҳобчалари ва навес” қурилиши ҳудудий инспекцияни хабардор этмасдан бошланганлиги сабабли объектда инспекциянинг 181-сонли ишлаб чиқариш буйруғига асосан қисқа муддатли инспекторлик текшируви ўтказилган.

Қисқа муддатли инспекторлик текшируви жараёнида объектда ШНҚ 3.01.01-03 “Қурилишда ишлаб чиқаришни ташкил қилиш” қоидасининг 7.2-банди талабига зид равишда қурилиш пойдеворининг тупроқ ости зичлигини аниқлаш бўйича лаборатория синов хулосалари олинмаганлиги, ишлаб чиқилган ишчи лойиҳада навес қурилиши ишларида устунларга Д150 мм.ли металл қувурлар, том ёпма ишларида металл фермалар кўрсатилган бўлиб, амалда ҚМҚ 2.01.03-96 “Зилзилавий ҳудудларда қурилиш” қоидаси ва лойиҳа талабида зид равишда устунлар ўрнига олдин фойдаланилган йиғма темир бетон устунлар ва колонналар монтаж қилинганлиги аниқланган.

Аниқланган камчилик ва нуқсонлар бўйича пудрат ташкилот “Назира” хусусий корхонаси раҳбари номига 980-сонли ёзма кўрсатма берилган бўлиб, белгиланган муддатда бажарилмаганлиги сабабли маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузилиб, тегишли суд органига юборилган. 

4. Қамаши туманининг “Оқгузар” МФЙ ҳудудида “Замин метан сервис” МЧЖ томонидан қурилаётган 2 қаватли “Супермаркет” биноси қурилиши ҳудудий инспекцияни хабардор этмасдан бошланганлиги сабабли объектда инспекциянинг 8-сонли ишлаб чиқариш буйруғига асосан, қисқа муддатли инспекторлик текшируви ўтказилган.

Қисқа муддатли инспекторлик текшируви жараёнида объектда ШНҚ 3.01.01-03 “Қурилишда ишлаб чиқаришни ташкил қилиш” қоидасининг 1.13-банди талабига зид равишда объектда мажбурий юритилиши лозим бўлган техник ижро ҳужжатларидан умумий журнал, материалларнинг кирим назорати, махсус ишлар, бетон, пайванд, техника хавсизлиги журналлари юритилмаганлиги, ШНҚ 3.01.01-03 “Қурилишда ишлаб чиқаришни ташкил қилиш” қоидасининг 2.4-бандига асосан бино қурилишида ишлатилган монолит темир бетон констркуцияларининг мустаҳкамлиги лойиҳага мослиги бўйича лаборатория синов хулосалари олинмагани аниқланган ва бу камчиликларни бартараф этиш бўйича тегишли кўрсатмалар берилган

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 29
Рейтинг: 3
t
×