Қурилиш вазирлигига тегишли хизмат машиналари қандай русумда?
Бу қизиқ
−
26 Декабрь 2022
18064Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги тасарруфида айни дамда 8 та машина хизмат қилмоқда. Уларнинг аксариятини юқори қулайлик ва нархга эга машиналар ташкил қилган. Вазирлик сайтида ташкилотга тегишли хизмат машиналари рўйхати эълон қилинди.
Қуйидаги автомобиллар Қурилиш вазирлиги тасарруфида ҳисобланади:
• 1 та 2009 йилда ишлаб чиқарилган “Merсedes Benz S450L 4MATIC” машинаси;
• 3 та 2019-2020 йилларда ишлаб чиқарилган “Маlibu-2” автомобили;
• 1 та 2013 йилда ишлаб чиқарилган “Malibu” машинаси;
• 1 та 2014 йилда ишлаб чиқарилган “Cadillac ХТS” автомобили;
• 1 та 2019 йилда ишлаб чиқарилган “Hyundai” автоулови;
• 1 та 2015 йилда ишлаб чиқарилган “Lacetti” машинаси.
Маълумот учун, Президентнинг 2022 йил 21 декабрдаги парламентга мурожаатига кўра, ижро ҳокимияти органлари сонини қисқартириш ҳақида фармони ва қарори имзоланган эди. Унга мувофиқ, 2023 йилнинг 1 январидан бошлаб вазирликлар сони 25 тадан 21 тага қисқартирилади. Шу жумладан, Қурилиш вазирлиги ва Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги бирлашиб Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги номи остида ўз фаолиятини давом эттиради.
Нурмуҳаммад Файзуллаев
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь