Қўрғонтепадаги қабристондан ноёб ашёлар топилди

Жамият 3642
image

Андижон вилоят тарихи ва маданияти давлат музейи ҳамда Маданий мерос департаменти Андижон вилояти бошқармаси ходимлари томонидан Қўрғонтепа туманининг Султонобод қишлоғида жойлашган “Султонобод” қабристонига илмий археологик экспедиция уюштирилди. Бу ҳақда "Халқ сўзи" нашри хабар бермоқда. 

"Натижада бир қанча қабрдан нафис ишланган кўза ва коса каби сополдан ясалган буюмлар топилди",дейди Андижон вилоят тарихи ва маданияти давлат музейи раҳбари Ихтиёржон Расулов. Тарих фанлари доктори, археолог Боқижон Матбобоев ҳамда тарих фанлари номзоди, археолог Бахтиёр Абдуллаевларнинг таъкидлашича, ашёларнинг айримлари Шўрабашот маданияти (милоддан аввалги IV-I асрлар)га тааллуқлидир.

Қўлга киритилган ашёлар вилоят музейига олиб келинди. 40 дан ортиқ ноёб буюмлар орқали уларнинг қайси даврга мансублилиги ўрганилмоқда.

Акбаржон Абдураимов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 74
Рейтинг: 3.1
t
×