Қўнғиротда 5 ёшли қиз ёниб кетди
Жамият
−
23 Ноябрь 2019
5339Жорий йилнинг 21 ноябрь куни Қорақалпоғистон Республикаси Қўнғирот тумани “Tаллиқ” MФЙ Сейтжанов кўчасида фуқаро M.T.нинг уйида содир бўлган ёнғинда 5 ёшли қиз ҳалок бўлди. Бу ҳақда ФВВ Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди.
Ёнғин содир бўлаётгани ҳақида ёнғин-қутқарув хизматига соат 22:28 да хабар келиб тушган.
Воқеа жойига 5 та ёнғин ўчириш бўлинмалари жалб этилган. Биринчи бўлинмалар чақирилган манзилга 10 дақиқада етиб борган (энг яқин ёнғин-қутқарув қисмигача масофа 10 км).
Кўрилган ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 23:24да қуршаб олинган ва соат 00:20да тўлиқ бартараф этилган. Ёнғин ҳақида кеч хабар берилганлиги сабабли, жанговар бўлинмалар чақирилган манзилга етиб келганида, ёнғиннинг майдони кенгайиб кетгани маълум бўлган. Aланга қўшни хонадонларга ўтиб кетиши олди олинган.
Ёнғин оқибатида яшаш уйининг 100 кв метр майдонда томи, шифти ва ички жиҳозлари ёниб зарарланган. Aчинарлиси, ёнғинни ўчириш вақтида уй эгасининг қиз набираси 2014 й.т. фуқаро T.Я.нинг куйган ҳолдаги жасади топилган.
Ёнғиннинг тахминий сабаби иситиш печи мўрисининг носозлигидан. Mоддий зарар миқдори аниқланмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь