Қўлда бензин сотиляптими?

Жамият 2219
image

Ўзбекистонда кўп йиллар давомида вилоятларда бензин ёқилғиси АЁҚШларда эмас, балки баъзи шахсларнинг қўлида тўпланиб, одамларга баклажкаларда сотилган.

Молия вазири Жамшид Қўчқоров матбуот анжуманида бугунга келиб, бу ҳолатга тўлалигича чек қўйилганини айтди ҳамда бензин нархи 15 августда оширилгандан кейин ҳам баклажкаларда сотилган бензиндан арзонроқ бўлишини айтди.

“Бухорода бензин баклажкаларда 6 000 сўмдан сотилган. Ҳозир нархни 4 500 қилганмиз. Бухородаги баклажкаларда сотилган бензин нархига етмайди”, деди вазир бензин қимматлашишига изоҳ бераркан.

QALAMPIR.UZ вазирга баклажкада бензин сотиш ҳамон давом этаётганини айтиб, бунга Навоий вилоятининг Хатирчи, Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон вилоятини мисол келтирди ҳамда Ҳукумат вакили реал ҳолатдан бехабар қолиши мумкинлиги ҳақида сўради?

Жамшид Қўчқоров бу саволга шахсан жавоб бермасдан, уни “Ўзнефтмаҳсулот” бошқарув раиси Музаффар Файзиевга йўналтирди.

Музаффар Файзиев бу саволга баъзи статистик маълумотларни келтириб, жавоб берди.

“Аҳолига 3 000 тонна бензин сотилади. Авваллари шундан 2 500 тоннаси Тошкентга, қолган 500 тоннаси вилоятларга ажратиларди. Ҳозир 1 500 тонна Тошкентга, 1 500 тонна вилоятларга ажратиляпти. Аммо биз бу масалани яна ўрганамиз”, деди “Ўзнефтмаҳсулот” раҳбари Файзиев.

Агар тақсимот Файзиев айтганидек бўлса, вилоятларда бензин нега ҳамон кимлардандир баклажкада сотиб олиняпти. 

Бу ерда яна бир тахмин бор. Вилоятларга 1 500 тонна бензин ажратиляпти. Бироқ вилоятлардаги АЁҚШлар бензинни одамларга етказиб беришда эски усулни маъқул кўряпти. Нима бўлганда ҳам бир нарса аниқ: одамлар ҳамон бензинни баклажкада белгиланган нархдан қимматроққа сотиб оляпти.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 60
Рейтинг: 2.9
Будьте в курсе событий!
×
×